Таълим, фан ва хорижий тажриба: Фарғона давлат университетида халқаро ҳамкорлик ва туризм маркази очилди

    Ўз фаолиятини инновацион ёндошувлар асосида ислоҳ этаётган Фарғона давлат университети ҳам халқаро тизимда кўплаб янгиликларни жорий қилмоқда.

    Хусусан, бугун Фарғона давлат университетида Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов иштирокида Халқаро ҳамкорлик ва туризм марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

    Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов марказ иш жараёни билан яқиндан танишар экан, жаҳонда юқори нуфузга эга бўлган ҚС (Quacquarelli Symonds) ва Буюк Британиянинг «Times Higher Education» халқаро рейтингларидаги ФарДУ кўрсаткичлари билан қизиқди.

    «Яқинда Times Higher Education - «THE» рейтинг агентлиги эълон қилган «Impact Rankings» йўналиши натижаларига кўра, 5 та индикатор бўйича ФарДУ ТОП 500 университетлар рўйхатидан ўрин эгаллади,» – дейди университетнинг Стратегик ривожланиш ва халқаро рейтинглар билан ишлаш бўлими бошлиги Жавоҳир Султонов вазир билан суҳбат жараёнида.

    Эндиликда бу янги марказ олийгоҳ ва халқаро майдонда юқори нуфузга эга бўлган университетлар ҳамкорлигини таъминлаш, олий таълимга энг самарали хорижий таълим хизматларини татбиқ этиш, вилоятда туризм салоҳияти ва жозибадорлигини оширишда амалий ва назарий жиҳатдан кўмаклашиш, халқаро академик алмашинувларни амалга ошириш каби йўналишларда муҳим вазифаларни бажаради.

    «Бундан ташқари, марказ ҳузурида ФарДУ Тил ўргатиш маркази ва Таржима маркази фаолияти йўлга қўйилган. Ушбу марказларда «Эл-юрт умиди» жамғармаси таълим дастурлари орқали дунёнинг энг ривожланган олий таълим муассасаларини битириб қайтган етук мутахассислар иш олиб бормоқда, марказимиз - ўқув курслари ташкил этиш орқали университет учун халқаро миқёсдаги кадрларни етиштириш, уларнинг хорижий тилларни мукаммал эгаллашига кўмаклашиш ҳамда профессор-ўқитувчилар, илмий изланувчилар, магистратура ва бакалаврият талабаларини миллий ёки халқаро тоифадаги тил билиш даражасини аниқловчи имтиҳонларга тайёрлаб бориш вазифаларини амалга оширади,» - дейди танишув жараёнида ректор Баҳодиржон Шермуҳаммадов.

    Вазир жамоа билан суҳбатда уларга фаолиятни янада кучайтириш бўйича ўз таклиф ва тавсияларини бериб борар экан, Таржима марказида синхрон таржимонлар сонини ошириш зарурлиги, тезкорлик билан ривожланиб бораётган оғзаки таржима йўналишида бу кадрларнинг ўрни юқори эканлигини таъкидлади.

    Танишув давомида хорижий тилларни ўргатиш бўйича шакллантирилган малакали кадрлар билан ўзаро самимий мулоқот олиб борилди ва илғор, замонавий педагогик технологиялар асосида ўтказилаётган инглиз, рус, немис, француз, корейс, хитой, турк ҳамда япон тиллари дарслари ўрганилди.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates