Тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмаси давлат бюджетига зиён келтирмоқда

    Тошкент давлат иқтисодиёт университети Илмий тадқиқотлар ва инновациялар департаментининг маълумотларига кўра, 2024 йил 1 сентябрь ҳолатига Ўзбекистонда тамаки маҳсулоти ноқонуний айланмасининг улуши 12,5% ни ташкил қилди.

    Тамаки маҳсулотининг ноқонуний айланмаси Ўзбекистонда жиддий муаммо бўлиб, иқтисодиётга ва ижтимоий соғлиқни сақлашга зиён келтирмоқда.

    Ўзбекистонда тамаки маҳсулоти ноқонуний айланмасининг улуши Фарғона водийсида 25,6% ни ташкил қилади ва энг баланд кўрсаткич Наманганга тегишли (49,3%), Навоий вилоятида эса – 11,2%, Бухоро вилоятида – 8,9%.

    Вазият пойтахтда ва Тошкент вилоятида бироз яхши. Тошкент вилоятида ноқонуний айланманинг улуши 9,1% ни ташкил қилади, айрим шаҳарларда бу кўрсаткич анча юқори: Чирчиқда – 11,5%, Бекободда – 12,5%, Ангренда – 11,9%.

    Шунинг баробарида, пойтахт Тошкент ноқонуний айланманинг пастроқ натижасини кўрсатмоқда – атиги 8,8%.

    Бундай нотекисликнинг сабаби турли шаҳарлардаги ҳуқуқ қўлланилишида ва ижтимоий-иқтисодий шароитларга боғлиқ бўлиши мумкин. Чунончи, Фарғона водийси, хусусан Наманган вилояти Ўзбекистондаги ноқонуний тамаки савдосининг асосий марказлари саналади ва бу ҳудудлардаги ноқонуний айланманинг юқори даражаси ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва савдо устидан назоратга боғлиқ муаммоларга далолат қилади.

    Тошкент вилоятида ноқонуний айланма ўртача даражасининг нисбатан пастлигига қарамай, айрим шаҳарларда бу муаммо жиддийлигича қолмоқда. Уни ҳал қилиш учун ҳуқуқни қўллаш ва савдо устидан назоратни кучайтириш бўйича мақсадли чоралар, шунингдек аҳоли ўртасида чекишнинг ва ноқонуний тамаки маҳсулоти савдосининг зарари ҳақидаги хабардорликни ошириш талаб қилинади.

    Қайд этиш лозимки, тамаки маҳсулотининг ноқонуний айланмаси солиқ тушумлари бой берилиши орқали Ўзбекистон иқтисодиётига жиддий зарар етказади ва қонуний ишлаб чиқарувчиларга нисбатан адолатсиз рақобатни юзага келтиради. Бундан ташқари, у аҳолининг саломатлигига таҳдид солувчи сифатсиз маҳсулот тарқалишига хизмат қилади.

    Тамаки маҳсулоти ноқонуний айланмасига қарши курашиш учун ҳар ҳудуднинг муайян шарт-шароитига мослаштирилган ҳудудий стратегиялар зарур. Бу стратегиялар қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:

    — ҳуқуқни қўллаш ва савдо устидан назоратни кучайтириш;

    — аҳолининг чекиш ва ноқонуний тамаки савдосининг зарари ҳақидаги хабардорлигини ошириш;

    — қонуний тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари ва дистрибюторларини қўллаб-қувватлаш, улар учун имтиёзлар, преференциялар, фаолияти учун қулай шароитлар яратиш;

    — ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, солиқ хизматлари ва жамоатчилик ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорликни яхшилаш.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates