Хоразмда ноқонуний алкоголь маҳсулотларини тайёрлаб келган яширин цехлар фош этилди

    Аниқланган ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Урганч шаҳар бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Н.Б. отаси Б.Б. билан Урганч тумани, "Қумрабод" МФЙдаги турар-жой биноси ва Урганч шаҳри "Ашхобод" МФЙда жойлашган омборхонада қўлбола усулда алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиб келганликлари аниқланиб, ушбу яширин цехлардан 388 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулоти, 95 та елим идишда 475 литр спирт ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган буюмлар ашёвий далил сифатида олинди.

    Шунингдек, Департаментнинг Хива шаҳар бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Урганч шаҳрида яшовчи М.Р. "Арбоблар" МФЙдаги хонадонда қўлбола усулда алкоголли маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи яширин цех ташкил этганлиги аниқланиб, ушбу цехдан 7 турдаги жами 4 614 дона қалбаки алкоголь маҳсулотлари, 817 дона турли номдаги алкоголли ичимликлар қутилари ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган буюмлар ашёвий далил сифатида олинди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates