Ёғ ишлаб чиқариш цехидан истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотлари топилди

    Андижон вилоятининг Избоскан туманидаги ёғ ишлаб чиқариш цехидан 1,6 млрд сўмлик истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотлари топилди.

    Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилоят бошқармаси, Избоскан туман бўлими ҳамда Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “F.s.”, “А.i.”, “A.V.” ва “A.l.” МЧЖлар раҳбари А.Т. Избоскан тумани, «Қўғай» МФЙ ҳудудидаги ёғ ишлаб чиқариш цехида тегишли ҳужжатлари бўлмаган умумий баҳоси 1,6 млрд сўмлик 65 турдаги жами 74 577 дона алкоголь маҳсулотларини ўтказиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

    Ўтказилган экспертиза хулосаларига кўра, 1 052 дона алкоголь маҳсулотининг акциз маркалари қалбакилиги, 72 268 дона алкоголь маҳсулоти истеъмолга яроқсиз эканлиги, шунингдек Тошкент ва Сирдарё вилоятларида фаолият юритувчи “A-sh.”, “B.g.” ҳамда “Z.v.” МЧЖлардан сотиб олинган 29 турдаги 31 060 дона алкоголь маҳсулотининг «QR-код» маркировкалари ҳақиқий эмаслиги қайд этилган.

    Шунингдек, Тошкент вилоятидаги “B.g.” МЧЖ масъул шахслари лицензияланиши лозим бўлган фаолият билан лицензиясиз фаолият кўрсатиб келаётганликлари фош этилган.

    Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates