Мазкур принтер – кўринадиган ёруғлик таъсирида қотиб қоладиган суюқ қатронлар омборига қайта созланиши мумкин бўлган ёруғлик нурларини чиқарадиган миллиметрли фотоник чипдан иборат миниатюра қурилма.
Прототип чипида ҳаракатланувчи қисмлар йўқ, аксинча, қалинлиги 160 нанометр бўлган кичик антенналар мажмуасига таянади. Суюқ кристалл модуляторлар ёрдамида антенна массивининг ҳар икки томонидаги оптик сигнални тезлаштириш ёки кечиктириш орқали чип ёруғлик нурини маълум бир йўналишда ҳаракатлантириши мумкин.
Ҳозирги вақтда чип 2D нақшларни чиза олади, аммо келажакда олимлар фотоник чип қатронлар идишининг пастки қисмида жойлашадиган ва нақш ҳосил қиладиган, 3D “чоп этувчи” тизимини ишлаб чиқишни режалаштирмоқда.
Портатив 3D-принтери шифокорларга тиббий асбоб-ускуналарнинг махсус компонентларини яратишга ёки муҳандисларга тезда прототипларни ишлаб чиқишга имкон беради, деб хабар беради lenta.ru.