“Тараққиёт стратегияси” марказида Малайзия парламенти делегацияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

    “Тараққиёт стратегияси” марказида Малайзия Парламенти Сенати раисининг ўринбосари Нур Жазлан Моҳамад бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашув ўтказилди.

    Унда малайзиялик меҳмонлар “Тараққиёт стратегияси” марказининг ташкил топиши, асосий вазифалари ҳамда Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, шунингдек “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти билан таништирилди.

    Мулоқот давомида Малайзия Парламенти Сенати раисининг ўринбосари Нур Жазлан Моҳамад сўнгги йилларда Ўзбекистон раҳбари ташаббуси билан олиб борилаётган ички ва ташқи сиёсатдаги очиқлик, хорижий давлатлар билан доимий мулоқот ва долзарб масалаларга мувозанатли ёндашув мамлакатнинг халқаро майдондаги обрўсининг ошишига, шунингдек, Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорликни юқори даражага чиқишига хизмат қилаётганлигига эътибор қаратди.

    Шунингдек, жаноб Нур Жазлан Моҳамад минтақавий ҳамкорлик ва интеграция бўйича Малайзия тажрибаси, хусусан Жануби-Шарқий Осиё давлатлари уюшмаси (АСЕАН) тажрибасини “Тараққиёт стратегияси” маркази ва Малайзиянинг етакчи таҳлил марказлари томонидан тадқиқ қилиш таклифини билдирди. Қолаверса, “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ва “Малайзия Мадани” миллий стратегик ҳужжатларининг мақсад-вазифалари, уларнинг ўхшаш томонларини биргаликда ўрганиш мумкинлигини таъкидлади.

    Учрашув якунида томонлар ўзаро манфаатли алоқаларни ривожлантириш, шунингдек, “Тараққиёт стратегияси” маркази ва Малайзиянинг етакчи таҳлил марказлари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича келишиб олишди.


    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates