Нуфузли олимпиадада ҳамюртларимиз ҳам Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишмоқда.
Жумладан, унда пойтахтимизнинг Чилонзор туманидаги 103-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби 11-”В” синф ўқувчиси Ҳумоюн Бахтиёров фахрли биринчи ўринни эгаллаб, олтин медалга сазовор бўлди.