Татаристон раиси Рустам Минниханов “Термиз халқаро савдо маркази”га ташриф буюрди

    Сурхондарё вилоятида амалий ташриф билан бўлиб турган Татаристон Республикаси Раиси Рустам Минниханов “Термиз халқаро савдо маркази”га ташриф буюрди.

    Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Татаристон Республикаси Раисини Термиздан Афғонистонга юклар ўтказиладиган махсус йўлак билан таништирди. Шундан сўнг, меҳмонларга “Термиз халқаро савдо маркази”да амалга оширилаётган лойиҳалар, яратилаётган қулайлик ва имкониятлар ҳақида тақдимот қилинди.

    Марказ ҳудудида 3 мингдан ортиқ савдо нуқталаридан иборат 4 та савдо комплекси, ҳар бири 300 ўринли меҳмонхона ва ҳостел, қуввати 500 минг тоннага тенг бўлган логистика маркази, 300 кишилик ресторан, тиббий диагностика ва соғломлаштириш маркази, қуввати 5 млн метр куб ҳажмга эга бўлган ишлаб чиқариш ва омборхона бинолари фаолиятини йўлга қўйиш белгиланган бўлиб, бугунги кунда лойиҳалар қурилишининг 80 фоизи амалга оширилган.

    “Термиз халқаро савдо маркази” тўлиқ қувватда ишга туширилгач йилига 120 млн долларлик қўшимча экспорт имконияти яратилади. Шунингдек, марказ ҳудудида алоҳида эркин савдо режими ўрнатилганлиги сабабли экспортчи корхоналарга қўшимча қулайликлар яратилиб, барча хизматлар “ягона дарча” тамойили асосида амалга оширилади.

    Томонлар келгусида “Термиз халқаро савдо маркази” имкониятларидан фойдаланган ҳолда лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини ҳам кўриб чиқишди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates