Татаристонда Янги Ўзбекистоннинг бой сайёҳлик салоҳияти тақдим этилди

    Мамлакатимизнинг Қозон шаҳридаги Бош консули Ф.Насриев томонидан Татаристон Ёш дипломатлар академиясида “Youth Ambassadors/Молодые дипломаты” Республика танлови доирасида Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти тақдимоти ўтказилди.

    Бош консул Янги Ўзбекистоннинг бой туризм имкониятлари билан билан бирга республикамиздаги ривожланган сайёҳлик инфратузилмасига ҳам алоҳида эътибор қаратди.

    Ўзбекистонлик дипломат тадбир қатнашчиларини қизиқтирган саволларга ҳам жавоб берди. Танлов иштирокчилари дипломатия соҳасига доир, хусусан, Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерацияси ва унинг ҳудудлари билан муносабатлари, Ўзбекистон Республикасининг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси фаолияти, шунингдек, Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига оид саволлар билан мурожаат қилишди.

    Маълумот ўрнида қайд этиш жоизки, Ёш дипломатлар академияси – халқаро ҳамкорлик соҳасидаги ёшлар ва уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш дастури бўлиб, фаолияти Татаристон Республикаси ёшларининг жаҳон ҳамжамияти билан кўп томонлама ҳамкорлигини, ёшларнинг халқаро ҳамкорлигини ривожлантириш бўйича тизимли ишларни ташкил этишга йўналтирилган.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates