Теҳрон сув етишмаслиги сабабли эвакуация қилиниши мумкин

    Эрон президенти Масуд Пезешкиян Теҳрон шаҳри яқин кунларда ёмғир ёқмаса, жиддий сув танқислигига дуч келишини ва ҳатто аҳолини эвакуация қилишга тўғри келиши мумкинлигини маълум қилди.

    У бу ҳақда пайшанба куни мамлакатнинг ғарбидаги Санандаж шаҳрида сўзлар экан, ҳукумат иқтисодий, экологик ва ижтимоий инқирозлар комбинацияси билан тўқнаш келаётганини таъкидлади.

    Пезешкияннинг сўзларига кўра, инфляция ва нархларнинг ошиши ички сиёсатдаги хатолар ҳамда халқаро санкциялар натижасидир. Шу билан бирга, у Эронни табиий офат даражасига яқин бўлган қурғоқчилик ва сув танқислиги хавфи таҳдид қилаётганини таъкидлади.

    Агар ёмғир ёқмаса, келаси ойдан Теҳронда сув таъминотини чеклашга мажбур бўламиз. Қурғоқчилик давом этса, сув тугайди ва шаҳарни эвакуация қилишга тўғри келади”, — деди президент.

    Маълумотларга кўра, Теҳрон сув билан асосан Лар, Мамлу, Амир Кабир, Толекан ва Латиян тўғонларидан таъминланади. Аммо охирги беш йил ичида ёмғир миқдори кескин камайган бўлиб, бу йилги ёғингарчилик мавсумий меъёрдан тахминан 40 фоизга паст.

    Теҳрон сув хўжалиги идораси 20 июлда тўғонлардаги сув захиралари сўнгги 100 йилдаги энг паст даражага тушганини маълум қилган эди.

    Мутахассислар таъкидлашича, агар қурғоқчилик давом этса, мавжуд сув захиралари шаҳарни атиги икки ҳафта таъминот билан таъминлай олади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates