Сув — мамлакатимиздаги энг устувор стратегик ресурслардан бири

    Самарқанд Конгресс марказида сувдан фойдаланиш имкониятларини ва унинг тозалигини ошириш чораларини муҳокама қилинди.

    Бу ҳақда Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева маълум қилди.

    "Янги технологиялар, каналларни бетонлаш, рақамли бошқарув ва сувни тежашга қаратилган лойиҳалар ҳақида фикр алмашдик.
    Сув — мамлакатимиздаги энг устувор стратегик ресурслардан биридир. Шу боис ҳам мулоқотда сув сарфини мақсадли тақсимлаш, кичик ГЭСлар қуриш, қишлоқ хўжалиги лойиҳалари бўйича инновацион ташаббуслар тақдим этилди.
    Ушбу таклиф ва ғоялар аҳолининг ҳаётий муҳим эҳтиёжларини ҳал этишга, фермерлар ва деҳқон хўжаликларини қўллаб-қувватлашга хизмат қилади," — дейилади Саида Мирзиёева ўз телеграм саҳифасида.