Бу ҳақда The Jerusalem Post нашри хабар берди.
Маълумотларга кўра, портлаш Бен-Йехуда ва Шалом-Алейхем кўчалари чорраҳасида, АҚШ элчихонаси биносидан 100 метр узоқликда содир бўлди.
“Фавқулодда хизматлар томонидан олиб борилган тинтувлар давомида портлаш жойи яқинидаги хонадондан одамнинг жасади топилди, етти киши жароҳат олди”, деб қайд этди газета.
Гувоҳларнинг таъкидлашича, денгиздан дрон учиб келган. Ҳозирда ушбу версия тезкор хизматлар томонидан текширилмоқда.
Воқеа жойида фавқулодда хизматлар ишламоқда, деб хабар беради report.az.