Бу ҳақда мамлакат Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизмати маълум қилди.
Қарорни Бош вазир Олжас Бектенов имзолади.
“Маблағлар Оқмўла, Ақтўбе, Қўстанай ва Шимолий Қозоғистон вилоятларидаги йўлларни, шунингдек, кўприклар ва сув ўтказгичларни тиклаш, реконструкция қилиш, қуриш учун ҳокимликларга юборилади”, дейилади хабарда.
Ажратилган маблағлар маҳаллий ижро ҳокимияти органларига селдан кейин йўлларнинг шикастланган қисмларини ўз вақтида тиклаш, аҳолининг хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаш имконини беради, деб хабар беради report.az.