“Телеграм” мессенжерида сохта “online do'kon” очиб, фирибгарлик қилаётган шахс қўлга олинди

    Фарғона вилояти, Қўқон шаҳрида яшовчи 31 ёшли Ш.Ш. ариза билан мурожаат қилиб, ўзига тегишли бўлган банк картасидан “номаълум шахс” томонидан 460.000 сўм миқдоридаги пул маблағлари фирибгарлик йўли билан ечиб олинганлигини маълум қилган. 

    Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Андижон вилояти, Андижон шаҳрида яшовчи муқаддам ЖКнинг 168-моддаси билан судланган 59 ёшли А.У. содир этганлиги аниқланган.

    Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган А.У., Ш.Ш. билан “Телеграм” мессенжерининг “Kiyim-kechaklar” каналида танишиб, Ш.Ш.га ўзини канал админи сифатида таништирган ва уни алдаб, танланган кийим-кечаклар учун етказиб бериш хизмати мавжудлигини айтиб, олдиндан 460.000 сўм миқдордаги пулларни бошланғич тўлов сифатида ўзининг фойдаланувида бўлган банк картасига ўтказиб олгандан сўнг ёзишмаларни ўчириб юборган ва келишувга кўра, кийим-кечаклар етказиб берилмаганлиги маълум бўлди.

    Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми "б,г" қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, А.У.нинг содир этилиб, фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш мақсадида тергов, тезкор-қидирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

    Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми "б,г" қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates