Терма жамоамиз халқаро илмий физика олимпиадасида тўртта медални қўлга киритди

    Мазкур олимпиадада 24 та давлатдан жами 87 та иштирокчи математик моделлаштиришга асосланган назарий физика бўйича илмий масалаларни бажаришди.

    Жорий йилнинг 4-11 декабрь кунлари Москва физика-техника институтида бўлиб ўтган 1-Халқаро илмий физика олимпиадасида 24 та давлатдан жами 87 та иштирокчи математик моделлаштиришга асосланган назарий физика бўйича илмий масалаларни бажаришди.

    Мазкур фан олимпиадаси тўрт нафар ўқувчидан ташкил топган Ўзбекистон терма жамоаси ҳам қатнашди. Якунда юртимиз шарафини ҳимоя қилган ўқувчиларимизнинг барчаси медалларга сазовор бўлди:

    -Жалолиддин Боймаҳаммадов – Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган мактаб битирувчиси – кумаш медал ва миллий олмос медали;

    -Жавоҳир Султанов – Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган мактаб битирувчиси – кумуш медали;

    -Миршоджон Ражабов – Москва муҳандислик-физика институти талабаси – бронза медали;

    -Жасурбек Ғуломжонов – Наманган вилояти Чуст тумани 71-мактаб битирувчиси – бронза медали.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates