Мазкур видеохабардаги ҳолатлар Сурхондарё вилояти прокуратураси томонидан ўрганилганида, ҳолат Термиз шаҳрида содир бўлганлиги аниқланди, дея хабар беради Бош прокуратура матбот котиби Ҳаёт Шамсутдинов.
Ушбу видеохабар бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Текшириш натижаси юзасидан қонуний қарор қабул қилиниши ва бу ҳақида қўшимча маълумот берилиши таъминланади.