Термизда  "Indenim Textile" тикув-трикотаж корхонаси иш бошлади 

    Саноат 31 январ 2022 4468

    Термиз туманидаги “Айритом” маҳалласи ҳудудида "Indenim Textile" МЧЖ ўз фаолиятини бошлади. Ушбу лойиҳанинг умуман қиймати 126 млрд. 200 млн. сўм.

    Корхона йилига 10 минг тонна тайёр тикув-трикотаж маҳсулоти ишлаб чиқариш қувватига эга бўлиб, тайёр маҳсулотнинг 40 фоизи ички бозорга чиқарилади, 60 фоизи экспорт қилинади.

    Таъкидлаш ўринлики, ушбу текстил корхонасида иш уч сменада ташкил этилиши натижасида Термиз шаҳри, Термиз ва Жарқўрғон туманларида яшовчи 1500 нафар хотин--қизлар доимий иш ўрни билан таъминланади.

    Корхонанинг тақдимот маросими тантанали тус олди. Тадбирда вилоят ҳокими Тўра Боболов, секторлар раҳбарлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, нуронийлар ва ёшлар иштирок этди.

    - Корхонамизга ишга қабул қилинган хотин-қизлар, дастлаб бир ой давомида мутахассислар томонидан ўқитилади, - дейди корхонанинг ходимлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Малика Шаймардонова. - Текинга эмас албатта. Уларга 825 минг сўм миқдорида иш ҳақи берилади. 1,5 млн. сўмдан 2,0 млн. сўмгача иш ҳақи тўланади. Ишчи-ходимлар учун 1,5 млн. сўмдан 2,0 млн. сўмгача ойлик маош тўланади, автобус қатнови йўлга қўйилиб, икки маҳал бепул овқат берилади.

    Азимбек Самадов,

    "Янги Ўзбекистон" мухбири.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates