Tesla автомобиль ишлаб чиқарувчи энг қиммат бренд мақомини бой берди

    Tesla автомобиль ишлаб чиқарувчи энг қиммат бренд мақомини Mercedes-Benzга бой берди. Бу ҳақда Brand Finance халқаро таҳлил агентлиги ҳисоботида айтилади.

    Tesla қийматининг пасайиши Илон Маск билан боғлиқ можаролар фонида рўй берди, бу электромобиль ишлаб чиқарувчиси обрўсига ва унинг бренди қийматига таъсир қилди. Америка компаниясининг нархи 12 фоизга пасайиб, 58,3 миллиард долларгача тушиб кетди, бу эса Mercedes-Benz компаниясига етакчилик қилиш имконини берди – немис брендининг қиймати 1 фоизга ошиб, 59,4 миллиард долларга етди. Рейтингда учинчи ўринни 52,7 миллиард долларга баҳоланган Toyota сақлаб қолди.

    Brand Finance консалтинг компанияси таҳлилчилари дунёдаги энг кучли автомобиль брендини ҳам аниқлашди, бу итальян бренди – Ferrari. BYD Хитойнинг автомобиль ишлаб чиқарувчи энг қиммат бренди сифатида тан олинди, унинг қиймати 20 фоизга ошиб, 12,1 миллиард долларни ташкил этди, деб хабар беради report.az.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates