Хитойнинг BYD концерни электромобиллар савдоси бўйича Илон Маскнинг Tesla компаниясини ортда қолдирди

    Tesla ўтган йилнинг сўнгги чорагида глобал электромобиллар савдоси бўйича етакчиликни бой берди. Биринчи марта Илон Маск компаниясини хитойлик рақобатчи ортда қолдирди.

    2023 йилнинг охирги чорагида BYD 525 409 та электромобиль сотган. Tesla шу даврда 484 507 та машина сотган. Бу Хитойнинг “яшил” автомобиль ишлаб чиқарувчи мамлакат сифатида кучайиб бораётганини кўрсатади.

    Шунга қарамай, Американинг автомобиль ишлаб чиқарувчиси умумий йиллик сотиш ҳажми бўйича етакчи бўлиб қолмоқда ва савдо суръатларини оширишда давом этмоқда. Ўтган йилнинг октябрь ва декабрь ойлари орасида унинг сотуви Уолл-Стрит таҳлилчилари башорат қилганидан 20 фоизга ошди. Ҳаммаси бўлиб Tesla 2023 йилда ўз мижозларига бир миллион саккиз юз мингта электромобиль етказиб берди, деб хабар беради ru.euronews.com.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates