Tesla заводи туфайли Берлин яқинида 500 000 дарахт кесилди

    Сунъий йўлдош тасвирлари таҳлили шуни кўрсатадики, Tesla гигафабрикасини қуриш учун Берлин яқинидаги 329 гектар ўрмон кесилган.

    Атроф-муҳит фаоллари Илон Маск компаниясининг ишлаб чиқаришни кенгайтиришига тўсқинлик қилишни талаб қилмоқда.

    Берлин яқинидаги Грюнхайде шаҳрида Tesla гигафабрикаси қурилиши 329 гектар майдонда кенг кўламли ўрмонларнинг кесилишига олиб келди. Бу тахминан ярим миллион дарахтга тенг, деб ёзади Британиянинг The Guardian газетаси Kayrros томонидан ўтказилган сунъий йўлдош тасвирлари таҳлилига таяниб.

    Ушбу маълумотларга кўра, ўрмонларни кесиш 2020 йилдан 2023 йилгача давом этган. Шу билан бирга, 2024 йил июль ойида Бранденбург федерал ери ҳукумати Teslaнинг Европадаги ягона электромобиль заводини кенгайтириш режасини маъқуллади, экология фаоллари бунга бир неча бор қаршилик кўрсатди, деб хабар беради dw.com.


    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates