Техасда Илон Маскнинг SpaceX компаниясининг ракетаси синов вақтида портлаб кетди. Бу ҳақда Associated Press маълум қилди, деб хабар беради tass.ru.
Компаниянинг ўзи Хда таъкидлаганидек, ракета 18 июнь куни маҳаллий вақт билан тахминан 23:00 да “жиддий аномалияга дуч келди”. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмади ва яқин атрофдаги аҳоли пунктлари аҳолисига ҳеч қандай таҳдид йўқ, деб хабар берди SpaceX.