Техасдаги сув тошқини қурбонлари сони 80 нафарга етди

    АҚШнинг Техас штатида сув тошқини қурбонлари сони камида 80 нафарга етди, дея хабар бермоқда CNN маҳаллий ҳокимиятга таяниб.

    Телеканал аввалроқ камида 68 кишининг ўлими ҳақида хабар берган эди.

    “Техаснинг бир қанча округлари расмийлари сув тошқини туфайли 80 киши ҳалок бўлганини тасдиқлади”, дейилади телеканал веб-сайтида.

    Энг кўп қурбонлар сони Керр округида қайд этилган, у ерда камида 68 киши ўлганлиги тасдиқланган.

    АҚШ Миллий об-ҳаво хизмати ижтимоий тармоқларда Техаснинг Керр округидаги бир қанча шаҳарларда сув тошқини сабабли фавқулодда вазият юзага келгани ҳақида хабар берди. CNN маълумотларига кўра, ҳудудда ярим миллиондан ортиқ одам сув тошқини хавфи остида. Техас губернатори Грег Эбботтнинг айтишича, штат “ҳалокатли сув тошқини”га қарши курашиш учун барча мавжуд ресурсларни, жумладан миллий гвардияни сафарбар қилмоқда. Президент Дональд Трамп якшанба куни табиий офат туфайли Керр округида фалокат ҳолатини эълон қилди, деб хабар беради ria.ru.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates