«The Voice» вокал танлови энди Ўзбекистонда

    Икки йиллик музокаралардан сўнг “ZoʻrTV” телеканали Нидерландия компанияси билан «The Voice» вокал телешоусининг франшизасини қўлга киритди.

    Таъкидлаш ўринлики, Ўзбекистон ушбу телелойиҳани намойиш этиш ҳуқуқини қўлга киритган дунёдаги 76-мамлакатга айланди.

    Телелойиҳа «Овоз» номи остида эфирга узатилади. Бир мавсум шоу давомийлиги 4 ойни ташкил этади.

    Вокал танловининг ҳакамлар ҳайъати аъзолари Ўзбекистон Халқ артисти Фаррух Зокиров, Маданият вазири Озодбек Назарбеков, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Севара Назархон ва Тоҳир Содиқов.

    Шу йилнинг 16 март куни «The Voice» лойиҳасининг тақдимот маросими бўлиб ўтди. Иштирокчиларга танловнинг махсус курсиси намойиш этилди.

    Эслатиб ўтамиз «The Voice» вокал танлови баъзи мамлакатларда ўзини оқламаган.

    Ташкилотчилар лойиҳанинг муваффақияти сифатида вокал танловини менталитетга мослашни кўрсатишмоқда. Бу эса франшиза талабларини бузмайди.

    Шунингдек, франшизанинг муҳим талабларидан бири танловда ижро этилаётган хорижий қўшиқларнинг улуши 50 фоиздан кам бўлмаслиги шарт қилиб белгиланган.

    «Овоз» телелойиҳасининг франшизаси 5 йилга мўлжалланган.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates