Тинчлик ва хавфсизликни таъминлашда хотин-қизларнинг ўрни мавзусида «Аёллар форуми» ўтказилди

    Миллий гвардия Тошкент шаҳар қўриқлаш бошқармасида «Хавфсизликни таъминланишида хотин-қизларнинг ўрни» мавзусида ташкил этилган Аёллар форуми бўлиб ўтди.

    Форум уч юзга яқин турли соҳа вакиллари бўлмиш хотин-қизларни бир мақсад сари бирлаштирди.

    Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглиги масалалари бўйича қўмитаси раиси Малика Қодирхонова, Тошкент шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Дурдона Раҳимова, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раисининг ўринбосари Мукаррам Нурматова, шунингдек, Республика ҳарбий прокуратураси, Республика диний қўмита, Республика маънавият ва маърифат марказининг, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг масъул ходималари иштирок этди.

    Дастлаб форумни видеоконференция орқали ҳудудий бошқармадан қатнашган Миллий гвардия қўмондони ўринбосари полковник С.Мамаюсупов очиб, бугунги кунда давлатимиз томонидан хотин-қизларга қаратилаётган эътибор, гендер тенглик масалаларига алоҳида тўхталиб ўтди.

    У ўз нутқида бу соҳадаги ислоҳотлар Миллий гвардия тизимида ҳам жадаллик билан амалга оширилаётганлигини таъкидлаб, ҳарбий хизматчилар, ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзолари билан мақсадли ишлаш, бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга ўргатиш, уларга руҳий ва маънавий кўмак бериш мақсадида алоҳида 39 та офицерлик лавозимлари жорий этилиб, ушбу лавозимларга ҳарбий хизматчи ва ходима аёллар тайинланганлигини эътироф этди.

    Шунингдек, форум доирасида лекторлар «Хотин — қизларни ижтимоий сиёсий фаоллигини оширишнинг устувор йўллари», «Тинчлик ва хавфсизликни таъминлашда хотин-қизларнинг ўрни», «Оила-маънавият маскани» каби мавзудаги маърузалар билан чиқди.

    Мазкур форумда маърузачилар томонидан аёл ҳарбий хизматчи, ходималар ва уларнинг оила аъзоларининг ҳар томонлама қўллаб-қувватланиши, шунингдек жамиятдаги ижтимоий – иқтисодий ва сиёсий фаолликларини янада ошириш, келажак авлод ва фарзанд тарбиясида, оилада соғлом маънавий –ахлоқий муҳитни шакллантириш ҳамда гендер тенгликни таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди ва кенг муҳокама этилди.

    Тадбир сўнгида ташкилотчилар томонидан Форумнинг фаол иштирокчилари муносиб рағбатлантирилди.

    Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates