ТИВ ҳузуридаги Халқаро алоқалар ахборот-таҳлил марказига янги раҳбар тайинланди

    Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Халқаро алоқалар ахборот-таҳлил марказига Санжар Валиев раҳбарлик қилади.

    48 ёшли Санжар Валиев шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Ташқи алоқалар хизматида ишлаб келган.

    Шунингдек, узоқ йиллар давомида Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтида, шунингдек, мамлакатимиздаги бошқа таҳлил марказларида ташқи сиёсат масалалари бўйича тадқиқот ишларини олиб борган.

    У немис ва инглиз тилларини билади.

    Санжар Валиев 2019-2023 йилларда Халқаро алоқалар ахборот-таҳлил марказига раҳбарлик қилган Дониёр Қурбонов ўрнига тайинланди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates