устувор лойиҳалар рўйхати тасдиқланган. Мазкур дастурлар доирасида давлат органлари ва ташкилотлари ва ҳокимликларда “Edo.ижро.uz” ижро интизоми идоралараро ягона ҳужжат алмашинуви тизими ишга туширилди.
Фарғона вилоят адлия бошқармасида давлат органлари раҳбарлари ҳамда масъул ходимлари учун янги тизимнинг аҳамиятини тушунтириш ва ундан самарали фойдаланишни ташкил қилиш мақсадида ўқув-амалий семинар бўлиб ўтди.
Ижро назорати фаолиятини рақамлаштириш давлат органларида қонунчилик ҳужжатлари ижроси ва иш унумдорлиги таъминлайди. Ортиқча вақт ва қоғоз сарфини олдини олиш эса бунда катта аҳамият касб этади.
— “edo.ижро.uz” тизими маҳаллий ҳокимликлар ҳамда ҳудуддаги барча ташкилотларда жорий этиш билан вақтнинг тежалиши ва иш сифатининг ошишини, ҳужжатларнинг электрон сақланиши, исталган ҳужжатни қисқа вақтда топа олиш, ходимларнинг ортиқча жисмоний ҳаракатларини камайтириш, яъни қоғоз кўринишидаги ҳужжатлар айланишини бекор қилиш имкониятини беради, — дейди Фарғона вилоят адлия бошқармаси шўъба бошлиғи Аббосхон Аъзамхонов. — Шунингдек, “edo.ижро.uz” тизимининг мобил иловаси орқали фойдаланувчининг қаерда қандай ҳолатда бўлишидан қатъий назар маълумотлардан фойдаланиши иш самарадорлигини оширишга хизмат қилади.
Тизим қулайлиги шундаки, ушбу платформа орқали қонунчилик ҳужжатларидан келиб чиқаётган топшириқларнинг аниқ ижрочиси, шунингдек, уларни бажариш муддатлари ҳам аниқ қилиб кўрсатади ва ҳар бир топшириқ алоҳида назоратга олинади.
Тизимдан фойдаланиш натижасида – топшириқлар ижросини самарали ва режали ташкил этилади, аниқ механизмлар, муддатлар ва масъуллар белгиланади, ижро интизоми мустаҳкамланиб, давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг шахсий масъулияти ошиб боради.
— Ушбу самарали тизим ишга туширилиши натижасида ҳар бир вазирлик ва идоралар ўзлари учун алоҳида тизим ишлаб чиқиши ва жорий этиши учун миллиардлаб бюджет маблағларини сарфламайди, – дейди “Уникон СОФ” МЧЖ Фарғона вилоят ҳудудий бўлими бош мутахассиси Жамшидбек Махкамов.
барча давлат органлари ўртасида электрон ҳужжат алмашиниш таъминланади.
айни кунларда тизим базасида электрон рақамли имзо ёрдамида имзоланган 20 миллиондан ортиқ юридик кучга эга бўлган ҳужжатлар мавжуд. Бу рақамлар ортидан тежалган жуда катта ва миллионлаб қоғозларни тасаввур қилиш мумкин.
Элёр Эҳсонов,
Фарғона вилоят
адлия бошқармаси масъул ходими.









