Шу йилнинг 23 мартида республикнинг ғарбий ҳудудларига нам ва нисбатан салқин ҳаво массалари кириб келиши бошланди.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Навоий вилоятларида ёмғир ёғди, баъзи жойларда кучли бўлади.
24 март куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига нам ҳаво массалари тарқалди. Республика бўйича ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳаво ҳарорати +12...+15 даража илиқ атрофида бўлади.
Иш ҳафтасининг охиригача беқарор об-ҳаво сақланиб туради. Республика ҳудуди бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғиши сақланиб туради, фақат 26-28 март кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёмғир ёғиши эҳтимоли кам.
Бу кунларда ҳарорат аста-секин пасаяди ва кечалари +4...+6 даража илиқни, кундуз кунлари +8...+13 даража илиқни ташкил этади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир ёғади, қорга айланиши мумкин), 24-25 март кунлари баъзи жойларда кучли бўлади.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
24-25 март кунлари республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.
Тошкентда: 24 мартда ёмғир ёғади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади, 10-12 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 15-17 даража илиқ бўлади.
25 мартда ёмғир ёғади. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 6-8 даража илиқ, кундузи 12-14 даража илиқ бўлади.
26-27 март кунлари вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечалари 4-6 даража илиқ бўлади, кундуз кунлари 8-10 даража илиққача пасаяди.