Бу ҳақда "Ўзенергоинспекция" ахборот хизмати хабар берди.
"Ўзенергоинспекция" Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамкорлигида ўтказилган назорат тадбирида Қарши шаҳрида фуқаро M.F. фермер хўжалигига қарашли бинода фаолият юритаётган омихта ем ишлаб чиқариш цехи ҳужжатларсиз, тўғридан тўғри газ тармоғига уланиб, ундан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланди.
Ушбу қоидабузарлик ҳолати бўйича далолатнома расмийлаштирилиб, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра давлат манфаатларига 1 млрд 65 млн сўм зарар етказилганлиги маълум бўлди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.
Электр ва газ тармоқларига тижорат мақсадларида ўзбошимчалик билан уланиш йўли билан талон-торож қилиш ҳолатлари учун қонунчиликда белгиланган қатъий чоралар кўрилишини унутманг, — дейилади хабарда.