«Толибон» 120 минг литрга яқин нефтни сифати паст бўлгани учун Ўзбекистонга қайтаргани ростми?

    Божхона қўмитаси «Афғонистон Ўзбекистонга нефть маҳсулотларини қайтариб юборди» мазмунидаги хабар юзасидан муносабат билдиради.

    Ижтимоий тармоқларда Афғонистон сифати паст бўлгани учун 120 тонна нефть маҳсулотларини Ўзбекистонга қайтариб юборганига доир хабарлар тарқалмоқда. Аммо, бунда воқелик бироз нотўғри талқин қилинмоқда.

    Гап шундаки, қайтариб юборилган нефть маҳсулотлари Ўзбекистонга тегишли товар эмас. Аксинча, 2 та цистернага ортилган 120 тонна бензин Афғонистонга Россиядан юборилган ва мамлакатимиз ҳудудидан транзит тарзида ҳаракатланган, холос.

    Афғонистон томони ушбу ёқилғини қайтариб юборгани сабабли цистерналар 2024 йил 6 апрель куни “Айритом” чегара божхона пости орқали Ўзбекистонга кириб келган.

    Шу ўринда оммавий ахборот воситаларидан иккала мамлакат ўртасидаги дўстона муносабатларни инобатга олиб, бу каби ахборотларни тарқатишдан олдин синчиклаб ўрганишларини сўраймиз.

    Божхона қўмитаси Матбуот хизмати божхона органлари фаолиятига доир ахборотларнинг холислиги ва ҳаққонийлигини таъминлашда кенг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари билан ўзаро ҳамкорликка тайёр эканлигини маълум қиламиз.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates