«Тўмарис» кўкрак нишони таъсис этилди. У кимларга берилади?

    Ҳарбий 21 ноябр 2022 4977

    Ўзбекистон Президентининг «Тўмарис» кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

    Ҳужжатда қайд этилганидек, қадимдан аёл оилани, жамиятни жипслаштириш, фарзанд дунёга келтириш, жамият, давлат ҳаётида фаоллик, ташаббускорлик кўрсатиш, оналик ва болалик муҳофазасига масъул бўлиш ҳамда соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, уларни ватанпарварлик, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш, шунингдек, миллий қадриятларимизни кенг тарғиб этиш тимсоли сифатида улуғланади.

    Таъкидлаш керакки, миллий армиямизнинг нуфузи ва жанговар қудрати юксалишида эркак ҳарбий хизматчилар билан бир қаторда елкама-елка хизмат қилаётган аёл ҳарбий хизматчиларнинг меҳнати беқиёс.

    Қарорда қайд этилганидек, Ўзбекистон мудофаа қудратини юксалтириш, жамиятимизда ҳукм сураётган миллатлараро тотувликни, тинчлик ва барқарорликни асраш, муносиб ҳисса қўшаётган аёл ҳарбий хизматчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида «Тўмарис» кўкрак нишони таъсис этилди.

    Давлатимиз раҳбари қарори билан «Тўмарис» кўкрак нишони тўғрисидаги низом ва «Тўмарис» кўкрак нишони, унинг гувоҳномаси тасдиқланди.

    Ҳужжатга кўра, Ўзбекистон Марказий банкининг «Давлат белгиси» давлат унитар корхонаси тегишли вазирлик ва идораларнинг буюртмаларига асосан «Тўмарис» кўкрак нишони ва унинг гувоҳномасини белгиланган тартибда тайёрлайди.

    Қарорга мувофиқ, «Тўмарис» кўкрак нишони ва унинг гувоҳномасини тайёрлаш ҳамда мукофотланганларни тақдирлаш билан боғлиқ харажатлар буджет маблағлари, буджетдан ташқари маблағлар ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.

    Кўкрак нишони вазирлик ва идоралар раҳбарлари (ёки уларнинг топшириғига мувофиқ, бошқа масъул шахслар) томонидан 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни байрами арафасида тантанали равишда топширилади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates