Томонлар ўртасида ушбу лойиҳани амалга оширишнинг барча муҳим жиҳатлари, механизмларини ва кейинги босқичларни, қамраб оладиган ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Шунингдек, мазкур шоу доирасида тасвирларни мамлакатимизни ҳар жиҳатдан жозибадорлигини очиб берадиган жойлар, жумладан, шаҳарларнинг замонавий ва тарихий қисмлари, чўл ва тоғлик зоналарда, олиш ҳамда ушбу жараённи ижтимоий тармоқларда кенг ёритиш юзасидан келишиб олинди. Ҳудудлар ва жалб қилинадиган автомобилларни белгилаш мақсадида жорий йил ноябрь ойида “BBC STUDIOS France” ижодий гуруҳи ташрифи ташкил этилади, деб хабар беради Туризм қўмитаси матбуот хизмати.
Ушбу машҳур шоунинг мамлакатимизда суратга олиниши ва кенг оммага тақдим этилиши йирик туризм бозорларини ташкил этадиган француз ва инглиз тилли сегментда Ўзбекистоннинг бой маданияти ва тарихи ҳамда туризм салоҳиятини бор чиройи ва имкониятлари билан намоён қилиш йўлида муҳим лойиҳалардан ҳисобланади.