Тўқимачилик саноати бўёқлари Оҳангаронда тайёрланади

    Саноат 18 июл 2020 1210

    Оҳангарон туманининг «Алишер» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида тўқимачилик саноати учун бўёқлар ишлаб чиқаришга мўлжалланган завод барпо этилмоқда.

    Бугунги кунда 37,5 гектар майдонда қурилиш ишлари олиб бориляпти. Лойиҳанинг умумий қиймати 70 млн. АҚШ долларига тенг бўлиб, уни келгуси йилнинг тўртинчи чорагида фойдаланишга топшириш кўзда тутилган. Жалб этиладиган хориж инвестициясининг ҳаммаси тўғридан-тўғри инвестиция ҳисобланади. Корхона фаолият бошлагач, 300 та янги иш ўрни яратилади.

    Ҳозирги пайтда маҳсулотларни сақлаш учун омборхона, ошхона ва маъмурий биноларни барпо этиш ишлари ниҳоясига етмоқда. Илгари бу ерда «Перекис водород ишлаб чиқариш» лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилганди. Лекин кейинчалик лойиҳанинг мақсади ўзгартирилганлиги боис, тўқимачилик саноати учун бўёқлар ишлаб чиқаришга мўлжалланган корхона барпо этиляпти.

    Шу кунгача лойиҳа доирасида 1 миллион АҚШ доллари ўзлаштирилди. Корхонада маҳсулотлар Хитой технологияси асосида ишлаб чиқарилади. Тайёрланган маҳсулотларнинг асосий қисми, яъни 80 фоизи хорижга экспорт қилинади.

    Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати маълумотларига кўра, мазкур лойиҳа давлатимиз раҳбарининг ўтган йили июнь ойининг бошида вилоятга ташрифи давомида тасдиқланган янги манзилли дастур асосида бунёд этиляпти.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates