Тошкент ботаника боғига пресс-тур ташкил этилди

    22-май Халқаро биохилма-хиллик куни сифатида кенг нишонланади. Шу муносабат билан ОАВ вакиллари учун Ўзбекистон Республикасида биологик хилма-хилликни ўрганиш, электрон ҳужжатлаштириш ва тадқиқотларнинг амалий натижаларини амалиётга тадбиқ қилиш борасидаги илмий фаолият йўналишлари билан бевосита танишиш мақсадида Ботаника институти Ўзбекистон Миллий гербарийси ҳамда Ботаника боғида ташкил этилган Тошкент пиёзлар боғига пресс-тур уюштирилди.

    Пресс-тур иштирокчилари дастлаб Ўзбекистон Миллий гербарийси, у ердаги илмий ходимларнинг иш жараёни, гербарийни янада бойитиш ва уни рақамлаштириш ишлари билан яқиндан танишди.

    Ўзбекистон Миллий гербарийси Марказий Осиёдаги энг йирик ботаник коллекция, дунёдаги 3750 дан ортиқ гербарийлар орасида биринчи 30 талик таркибига кирувчи ноёб илмий объект ҳисобланади. 1830-1835-йиллардан бошлаб тўпланган бу гербарий коллекцияси ҳозирги кунга келиб 1.5 миллиондан ортиқ намуналарни ўз ичига олган ва бу кўрсаткич билан Осиё минтақасидаги йирик 4 та гербарийлар қаторига киради.

    Ўзбекистон ҳудудидан терилган дастлабки намуналар 1900-1905-йилларга тўғри келади. Айни пайтда эса мамлакатимиз сарҳадларидан тўпланган гербарий намуналари Миллий гербарийнинг асосий қисмини ташкил этади. Гербарийнинг Типлар коллекцияси 3000 дан ортиқ намуналарни ўз ичига олади ва улар фан учун янги деб топилган ўсимлик турларининг илк намуналари, яъни, шу ўсимлик турининг “паспорти” ҳисобланади. Тип намуналари коллекцияси тўлиқ рақамли форматга ўтказилган.

    Ўзбекистон Миллий гербарийси мамлакатимиздаги ботаник тадқиқотларнинг асоси ҳисобланади. Флора, ўсимликлар систематикаси ва географияси, ўсимликлар қоплами, ресурсшунослик борасида олиб бориладиган барча тадқиқотлар айнан гербарий фондига таянади. Бундан ташқари, ботаника фанига ёндош бўлган бир қатор фан йўналишлари, жумладан, биокимё, фармацевтика, генетика борасидаги тадқиқотларда ҳам гербарий коллекциясининг ўрни ортиб бормоқда.

    Сўнгра пресс-тур иштирокчилари 2018-йилда “Бир макон — бир йўл” ташаббуси доирасида ва бошқа ташкилотларнинг 12 етакчи олимлари ва раҳбарлари билан ҳамкорликда ЎзР ФА Ботаника институти ҳузуридаги академик Ф.Н.Русанов номидаги Ботаника боғида ташкил этилган Global Allium Garden Тошкент марказида ҳам бўлишди. Айни пайтда Пиёзлар боғида Марказий Осиё, Хитой, Эрон, Кавказ ва Ўрта Ер денгизи флорасига мансуб 100 дан ортиқ турлар парвариш қилинмоқда.

    Марказ дунё флорасидаги ёввойи пиёз турларини сақлаб қолиш Global Allium Garden халқаро дастур доирасида ташкил этилган ва Марказий Осиёдаги ёввойи пиёзларни ўрганиш ва сақлаб қолиш вазифасини бажаришга ихтисослаштирилган.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates