Тошкент дунёдаги энг арзон шаҳарлар ўнталигига кирди

    Рейтингда ҳар бир шаҳардаги 200 дан ортиқ тоифаларнинг нисбий қийматини ўлчанади.

    Буларга уй-жой, транспорт, озиқ-овқат, кийим-кечак, уй-рўзғор буюмлари ва ўйин-кулги киради.

    Тошкент чет эллик ишчилар учун энг арзон шаҳарлар рейтингида бир йилда уч поғона пастлаб, ўнинчи ўринни эгаллади.

    Тошкент Тунис, Дурбан (Жанубий Африка), Анқара ва Виндхукдан (Намибия) кейинги ўринда.

    Дунёнинг энг қиммат жойлари ўнталигига Европанинг беш шаҳри киради, улардан тўрттаси Швейцарияда, бешинчи ўринда Копенгаген жойлашган.

    Рейтингда дастлабки икки ўрин Осиё шаҳарларига насиб этган: Гонконг ва Сингапур. Ушбу рўйхатга Нью-Йорк, Тел-Авив ва Нассау (Багама ороллари) ҳам киради.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates