Тошкент метросининг баъзи бекатларидаги айрим кассалар ёпилди

    Транспорт 4 июл 2025 709

    Тошкент метрополитени йўловчиларига қулайлик яратиш ҳамда касса олдидаги тирбандликларни камайтириш мақсадида метродан фойдаланишда йўл ҳақини тўлашнинг 10 дан ортиқ тури мавжуд.

    Қайд этилишича, QR-кодли бир марталик чипталар 3000 сўмни ташкил қилса, бошқа тўлов усуллари 1700 сўм ва ундан ҳам арзон. Шуни инобатга олиб, ҳозирги вақтга келиб йўловчиларнинг кам сонли қисмигина нақд пул кўришида яъни кассадан QR-кодли чипта харид қилиб йўл ҳақини тўлашмоқда. Рақамларга қарайдиган бўлсак, илгари бир марталик QR-кодли чипталардан метро йўловчиларининг 45-50% фойдаланган бўлса, ҳозирги вақтга келиб қарийб 6-7 фоизини ташкил қилмоқда.

    Узоқ вақт давом этган кузатув ва ўрганишлар натижаларига кўра бир қанча метро бекатларидаги вестибюлларда жойлашган кассаларда чипталар харид қилиниш кўрсатгичи кескин камайгани аниқланди.

    Шу боисдан, нақд пул кўринишида тўловни амалга оширувчи йўловчилар сони кам бўлган 13 та метро бекатларининг (Мирзо Улуғбек, Халқлар дўстлиги, Пахтакор, Ҳамид Олимжон, Пушкин, Дўстлик, Тошкент, Ойбек, Тинчлик, Шаҳристон, Бодомзор, Минор ҳамда Абдулла Қодирий ) 1 тадан вестибюлларидаги кассалар ёпилди ва ушбу вестибюлларга чипта сотиб олиш учун автоматлаштирилган банкоматлар синов тариқасида ўрнатилмоқда.

    Шунингдек, метро йўловчилари касса ёпилган вестибюлларда ҳам автоматлаштирилган тўлов турларининг бошқа усуллари орқали тўлов қилиш имкониятига эгалар. (ATTO карталари, банк карталари, турли мобил иловалар, кафт орқали ва бошқа тўлов усуллари).

    Шуни алоҳида таъкидлашимиз керакки, юқоридаги тўлов усулларининг афзалликлари, йўловчилар ўз вақтларини тежашлари яъни касса олдида навбат кутмасдан, қолаверса, метрода йўл ҳақини арзон тарифда тўлашлари мумкин.
    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates