Тошкент метросига янги метро ҳаракат таркиби олиб келинди

    Транспорт 25 феврал 2024 1960

    Куни кеча Тошкент шаҳрига тўрт вагонли янги 3 та замонавий метро ҳаракат таркиблари олиб келинди.

    Ушбу ҳаракат таркиблари белгилан йўриқномага асосан, 8-10 кун давомида техник синовдан ўтказилиб, сўнгра йўловчиларга хизмат қилиши йўлга қўйилади.

    Йўналишлардаги вақт интервалларини янада қисқартириш мақсадида, янги ҳаракат таркиблари асосан, “Юнусобод” ва “Ер усти ҳалқа йўли йўналишлари”да ҳаракатга чиқарилади, деб хабар беради “Тошкент метрополитени” давлат унитар корхонаси матбуот хизмати.

    Шунингдек, таъкидлаш лозимки, 2024 йил май ойига сўнгига қадар босқичма босқич равишда яна 8 та метро поезди олиб келиниши режаланган. Бу режавий ишлар натижасида, метро вагон паркларини янгилаш ва белгиланган вақт интервалларини янада қисқартишга эришиш мақсад қилинган.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates