Ҳолат бўйича, Тошкент метрополитени маълумот берди.
Шу йилнинг 27 август куни кеч соат 19:28 лар атрофида "Ўзгариш" бекатининг контакт рельсидаги мавжуд қурилмалардан бирида қисқа туташув ҳолати содир бўлди.
Юзага келган носозлик машинист ҳамда бекатдаги метрополитен ходимлари томонидан зудлик билан бартараф этилган. Бу вақт давомида поезд ичидаги йўловчилар бекатга туширилган ва 4 дақиқадан сўнг поезд ҳаракати қайта тикланган.
Ҳодиса оқибатида ҳеч кимга ҳеч қандай талафот етмаган.
Ҳозирги вақтда йўналишда поездлар ҳаракати белгиланган жадвал бўйича ҳаракатланмоқда.