Тошкент молия институти Жиззах вилояти, Мирзачўл туманида ободонлаштириш ва кўчат экиш ишларини олиб борди

    Мазкур амалий тадбирда институт раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар, тюторлар, 200 нафардан ортиқ талаба-ёшлар, ҳокимлик вакиллари ҳамда маҳалла фуқаролари фаол иштирок этди.

    Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан илгари сурилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси ҳамда атроф муҳитни кўкаламзорлаштириш доирасида жорий йилнинг 10-11 ноябрь кунлари Тошкент молия институти ташаббуси билан Жиззах вилояти, Мирзачўл туманида ободонлаштириш ва кўчат экиш ишлари олиб борилди.

    Мазкур амалий тадбирда институт раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар, тюторлар, 200 нафардан ортиқ талаба-ёшлар, ҳокимлик вакиллари ҳамда маҳалла фуқаролари фаол иштирок этди. Ушбу эзгу ташаббусда туманнинг “Ғалаба” МФЙ ҳудудидаги “Ёшлар истироҳат боғи”га ҳудуднинг табиий иқлим шароитига мос бўлган 2400 тупга яқин дарахт кўчатлари экилди.

    Тошкент молия институти ва туман ҳокимлиги ҳамкорлигида юқори савияда ташкил этилган ушбу саъй-ҳаракатда истироҳат боғи ҳудудига хайрли мақсадлар ила сада, қайрағоч, клён, ясин, чинор, каталпа, арча каби турли-туман дарахт кўчатлари ўтқазилди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates