"Яшил макон" лойиҳаси доирасида бу йил миллиондан зиёд кўчатлар ҳисоботларга қўшиб ёзилган — Прокуратура

    Бош прокуратура «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида 441 та ҳолатда 580 минг туп кўчатлар суғориш тизими мавжуд бўлмаган жойларга экилганини аниқлаган.

    АОКАда ўтказилган брифингда Бош прокуратура бошқарма бошлиғи Ўктам Ўтаевнинг маълум қилишича, баҳор мавсумида 139 млн туп дарахт экилиши таъминлангани тўғрисида электрон платформага киритилган.

    Прокуратура органлари томонидан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ва бош прокуратура ўртасида самарали идоралараро ҳамкорлик йўлга қўйилди.

    “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси ва дарахтларни кесишга эълон қилинган мораторий ижроси ўрганиб борилди.

    Аниқланган ҳолатлар:

    541 та ҳолатда амалда экилмаган бир миллиондан зиёд кўчатлар ҳисоботларга қўшиб ёзилган
    441 та ҳолатда 580 минг туп кўчатлар суғориш тизими мавжуд бўлмаган жойларга экилган
    35 та ҳолатда етказиб берилган кўчатлар ўз вақтида экилмаганлиги сабабли 19 мингдан ортиқ кўчатлар нобуд қилинган
    7 232та ноқонуний дарахт кесиш ҳолати аниқланиб, ҳар бир нобуд қилинган дарахт учун 100 туп кўчатни коменсация тарзида экиш мажбурияти юкланди.

    Ядро физикаси институти боғи (255 гектар), “Дархон” илмий тажриба хўжалиги (29,6 гектар), “Боботоғ” ва “Зарафшон” давлат ўрмон хўжаликлари ҳудудлари тўлиқ назоратга олиниб, жами 50 минг туп кўчат экилиши таъминланди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates