Тошкент шаҳар ФВБ аҳолини огоҳлантирди

    Хавфсизлик 9 июн 2025 333

    Бугун Тошкент шаҳри ҳудудида кучли шамол бўлиши кутилмоқда.

    Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси кучли шамол вақтида хавфсизлик чораларига риоя этишни тавсия қилиб, огоҳлантириш билан чиқди.

    Ҳурматли фуқаролар бугун Тошкент шаҳри ҳудудида кучли шамол бўлиши кутилаётганлиги сабабли қуйидаги хавфсизлик чораларига риоя қилишни тавсия қиламиз, — дейилади хабарда.

    Пойтахт ФВБ томонидан қуйидаги хавфсизлик чоралари кўриш сўралган:

    • яшаш жойларида эшик-деразалар, чордоқ ва ҳаво айланиш тизимларини маҳкам беркитиш;кўчаларда дарахт ва электр устунлари тагида турмаслик;
    • кўп қаватли бинолар балконларида, дераза токчалари ҳамда ташқаридаги буюмларни имкон қадар хавфсиз жойларга олиб қўйиш ёки мустаҳкамлигини текшириш;
    • шамол кучайганда, мустаҳкам қурилган бинолар, ер ости ўтиш йўллари ва бошқа яшириниш мумкин бўлган жойларда муҳофазаланиш;
    • бузилган биноларга кириш, хавфли устунлар, реклама устунлари ва дарахтлар ортига яшириниш тақиқланади;

    Шунингдек, Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси автомобилларни дарахтлар ва енгил конструкцияли қурилмалар остида қолдирмасликни тавсия қилган.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates