Тошкент шаҳар ҳокими Россия Федерациясининг Екатеринбург шаҳри раҳбари бошчилигидаги делегация билан учрашди

    Жорий йил 22 апрелда Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзаков Россия Федерациясининг Екатеринбург шаҳри раҳбари Алексей Орлов бошчилигидаги делегация билан учрашди.

    Ш.Умурзаков меҳмонларга ташриф учун миннатдорлик билдириб, Ўзбекистонда, хусусан, пойтахт Тошкентда инвесторлар учун қулай сармоявий ва ишбилармонлик муҳити яратилганини айтиб, ҳокимлик икки томонлама самарали ҳамкорлик йўлида муҳокамага тайёрлигини маълум қилди.

    А. Орлов Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган «Иннопром. Марказий Осиё» 4-халқаро кўргазмасида иштирок этиш баробарида, Тошкент шаҳар ҳокимлигига ташриф буюрганидан мамнунлигини билдириб, ушбу ташриф катта имкониятлар эшигини очишига ишонч билдирди.

    Сўнгра, Екатеринбург шаҳрининг логистика, оғир ва енгил саноат, ахборот технологиялари, тиббиёт ва қатор бошқа йўналишлардаги имкониятлари ҳақида батафсил тўхталди ҳамда истиқболли ҳамкорликни йўлга қўйиш таклифини билдирди.

    Ш. Умурзаков меҳмоннинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаб, айни пайтда Тошкент шаҳрида йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, аҳоли учун инклюзив муҳит яратиш, хавфсиз ва ақлли шаҳар концепциясини амалга ошириш, қурилиш ва бошқа қатор йўналишларда йирик лойиҳалар мавжудлигини, ўзаро манфаатли шериклик имкониятлари жуда кенглигини маълум қилди, деб хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

    Учрашув якунида тарафлар мулоқотни давом эттириш орқали, ўзаро истиқболли йўналишларни белгилашга келишиб олдилар.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates