Германия делегацияси пойтахтимизга ташриф буюрди

    Жорий йил 9 октябрда Тошкент шаҳар ҳокимлигида Берлин федерал ўлкаси Адлия ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича сенатори Фелор Баденберг билан учрашув бўлиб ўтди.

    Учрашувда пойтахт ҳокими Ш. Умурзаков ва бошқа масъуллар иштирок этдилар.

    Ш. Умурзаков ушбу учрашувни Германия Бош канцлери Олаф Шольцнинг яқинда Ўзбекистонга бўлиб ўтган ташрифининг мантиқий давоми деб, ўзаро кўп тарафлама ҳамкорликнинг ривожини таъкидлади. Сўнгги йилларда давлатларимиз раҳбарлари йўлга қўйган самарали мулоқот икки томон ҳамкорлигини ривожлантиришга туртки бўлганини айтиб ўтди.

    Ўзаро товар айирбошлаш ҳамда инвестициялар ҳажми ўсиб бораётгани, мамлакатларимиз ишбилармонлари ўртасида ўзаро “кўприк” яратиш мақсадида, “Ўзбекистон-Германия Ишбилармонлар кенгаши” фаолияти жадал йўлга қўйилгани, юртимизда Германия “дуал таълим” тизимини йўлга қўйиш ва давлат бошқаруви кадрларини қайта тайёрлаш соҳаларида ҳам фаол ҳамкорлик давом этаётгани қувонарли эканлигини айтди ҳамда Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган ва кўзда тутилган муҳим лойиҳалар, хусусан, “ақлли шаҳар” концепцияси хусусида тўхталиб ўтди.

    Сенатор Фелор Баденберг самимий ва илиқ қабул учун миннатдорлик билдириб, Тошкент шаҳрининг ривожланиши, кўркамлиги ҳайратланарли даражада эканлигини айтди. Ўзбекистоннинг иқтисодиёт, сиёсат, саноат, таълим, маданият ва бошқа соҳалардаги юксак салоҳиятини эътироф этиб, ўзаро ҳамкорлик истиқболлари ҳақида сўз юритди, деб хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

    Учрашув якунида ҳар икки тараф ушбу учрашувни расмий тадбир эмас, балки дўстона муносабатлар ва мулоқотни ривожлантиришдаги янги босқич деб атади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates