баннер
29 мар 2025
14:18

    Тошкент шаҳри Дунё шаҳарлари учун туризмни ривожлантириш ташкилотига аъзо бўлади

    Туризм 25 сентябр 2024 774

    Пойтахт ҳокимлигида Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Санжар Таджиев ҳамда Дунё шаҳарлари учун туризмни ривожлантириш ташкилоти (Tourism Promotion Organization for Global Cities) бош котиби Ву Ҳа Кёнг ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

    Учрашувда Тошкент шаҳар ҳокимлиги вакиллари ва TPO бош котиби Тошкентнинг туризм ресурслари ва салоҳиятини ошириш бўйича муҳим масалаларни муҳокама қилдилар.

    Жаноб Ву Ҳа Кёнг Тошкентнинг бой туризм ресурслари ва имкониятларини юқори баҳолаб, Тошкент шаҳрини TPO ташкилотига аъзо бўлишга таклиф қилди.

    Учрашув давомида Тошкент шаҳар ҳокимлиги вакиллари шаҳарни туризм марказига айлантириш бўйича режалари ва лойиҳалари ҳақида маълумот бердилар. Шунингдек, улар TPO билан ҳамкорликда амалга оширилиши мумкин бўлган лойиҳалар ва ташаббуслар ҳақида фикр алмашдилар, деб хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech