Тошкент шаҳрида 9 ойда қанча ер аукцион орқали сотилди?

    Ер билан боғлиқ қонунбузилиш ҳолатларида жавобгарлар жаримага тортилган.

    Рақамли технологиялар иқтисодиётнинг барча соҳаларига кенг кириб бормоқда. Айниқса, электрон хизматлар тармоқларда иш унумини ошириш баробарида, улардан фойдаланадиган одамларнинг ҳам нақтини, ҳам вақтини тежаб, қулайлик яратяпти.

    Ер олди-сотди жараёнларининг электрон амалга ошрилиши ҳам анча оммалашиб бормоқда. Бу борада Тошкент шаҳрида олиб борилаётган ишларнинг 9 ойлик таҳлили ҳақида Кадастр агентлигининг Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи Бекзод Тошхўжаев ўтказилган матбуот анжуманида маълумот берди.

    Таъкидланганидек, Вазирлар Маҳкамасининг 71-сонли қарорига асосан Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик мақсадларида ер участкаларини электрон аукцион савдоларига чиқариш бўйича 9 ойлик натижалар сарҳисоб қилинган. Унга кўра, жами 634 та бўш ер майдонларини аукцион орқали реализация қилиш мақсадида ваколатли ташкилотлар мухокамасига киритилган. Шу вақт давомида аукцион орқали умумий майдони 31,20 гектар бўлган 183 та ер участкалари 203,28 миллиард сўмга сотилган.

    Бугунги кунда Тошкент шаҳрининг умумий ер майдони 43 465,7 гектарни, маҳаллалар сони 579 тани, кўчмас мулклар сони жами 767 797 тани ташкил этмоқда. Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси Тошкент шаҳар бошқармалари раҳбарияти томонидан соҳага оид масалалар юзасидан жисмоний ва юридик шахслар билан 9 та туманда сайёр қабуллар ўтказилиб, аҳолидан келган мурожаатлар жойида ўрганилган.

    Шунингдек, инспекторлар томонидан Тошкент шаҳрининг туманлари ҳудудларида жойлашган умумий 2000 та ер бўйича қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди. Қонун бузувчиларга нисбатан 24 278 610 000 сўм жарима қўлланиб, шундан 4 968 190 000 сўм ундирилган. Қолган 1 020 та ҳужжатлар иш жараёнида.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates