Тошкент шаҳрида яна 6 нафар шахс жиноятчиликда гумонланиб қўлга олинди

    Хавфсизлик 18 декабр 2023 1114

    Пойтахт ИИББ фирибгарлик ва товламачиликда гумонланиб олти нафар шахс қўлга олинганини маълум қилиб, ушбу шахслардан жабр кўрган фуқаролар тегишли жойларга хабар беришини сўради.

    Таъкидланишича, Тошкент шаҳар ИИББ ва ҳамкор ташкилотлар томонидан ўтказилаётган тезкор-профилактик тадбирларнинг “Долзарб қирқ кунлиги” доирасида бир қатор жиноятларни содир этган шахслар ушланди.

    Ушбу шахслар Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан тергов қилинаётган жиноят иши бўйича гумон қилинувчи тарзида жалб этилган:

    1. 1988 й.т. Исламов Отабек Шухратович (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 165-моддаси товламачилик; 168-моддаси фирибгарлик);
    2. 1988 й.т. Салимбеков Азамат Авазжонович (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 165-модда 3-қисми, жуда кўп миқдорда товламачилик);
    3. 1988 й.т. Миноваров Шухрат Акбарович (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 165-модда 2-қисми, бир гуруҳ шахслар томонидан товламачилик, 168-модда фирибгарлик);
    4. 1992 й.т. Миноваров Шовкат Акбарович (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 165-модда 2-қисми, бир гуруҳ шахслар томонидан товламачилик);
    5. 1977 й.т. Уразов Марат Пулатович (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 168-моддаси 3-қисми, кўп миқдорда фирибгарлик);
    6. 1992 й.т. Исахунов Абдуқодир Тохир ўғли (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 277-моддаси 3-қисми, безорилик, 168-моддаси фирибгарлик).

    Жиноят иши доирасида гумон қилинувчиларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов давом этмоқда.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates