Шу кунларда пойтахтимизда ўтказилаётган Тошкент халқаро кинофестивали ва унга тайёргарлик юзасидан олиб борилган ишлар фикримизга тасдиқ бўла олади.
Шундай тадбирлардан яна бири пойтахтимиздаги 4 та умумтаълим мактабига миллий кино санъати намоёндалари номининг берилиши бўлди.
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг қарорига кўра, Юнусобод туманидаги 96-сонли умумтаълим мактабига Наби Ғаниев, Чилонзор туманидаги 138-сонли умумтаълим мактабига Йўлдош Аъзамов, Шайхонтоҳур туманидаги 169-сонли умумтаълим мактабига Комил Ёрматов, Мирзо Улуғбек туманидаги 222-сонли умумтаълим мактабига Шукур Бурхонов номи берилди.