Хитой компанияси "Ўзбекистон" серияли 12 та электровозни модернизация қилади

    Шу йилнинг 15 август куни Транспорт вазирлиги ва Хитойнинг "CRRC Zhuzhou Locomotive" компанияси делегацияси вакиллари ўртасида учрашув ўтказилди.

    Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.

    Қайд этилишича, учрашувда "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ва Хитойнинг "CРРC Зҳузҳоу Лоcомотиве" компанияси ўртасида локомотив паркини модернизация қилиш ва янгилаш бўйича шартнома имзоланди.

    Ушбу шартнома Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг Хитой Халқ Республикасига олий даражадаги ташрифи чоғида давлат раҳбарлари ўртасида эришилган келишувларга мувофиқ тузилган.

    Келишувга кўра, Хитой компанияси мамлакатимиз темир йўлларида қўлланилаётган "Ўзбекистон" серияли 12 та электровозни модернизация қилади, шунингдек, 38 та юк ва йўловчи электровозлари, тепловозлар ва манёвр локомотивларини 2034 йилгача бўлиб-бўлиб тўлаш асосида етказиб беради.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates