Ҳиндистон ракетаси Ерни масофадан зондлаш сунъий йўлдошини орбитага олиб чиқди

    Жума куни SSLV ракетаси EOS-08 Ерни масофадан зондлаш сунъий йўлдошини ва Space Rickshaw кубсатини орбитага олиб чиқди.

    Бу ҳақда Ҳиндистон коинот тадқиқотлари ташкилоти (ISRO) маълум қилди.

    Ракета Ҳиндистон жануби-шарқидаги Шрихарикота оролидаги космодромдан учирилди. Бу янги ҳинд ракетасининг учинчи учирилишидир.

    2022 йил август ойидаги биринчи уриниш муваффақиятсиз тугади. Ракета сунъий йўлдошларни мўлжалланган орбитага жойлаштира олмади.

    Оғирлиги 120 тонна ва баландлиги 34 метр бўлган SSLV (Small Satellite Launch Vehicle) ракетаси 500 километр баландликдаги орбитага 500 килограммгача юкни олиб чиқа олади, деб хабар беради report.az.


    No date selected
    сентябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates