Тошкент шаҳрининг 10 та марказий кўчасида йўл-бўйи пуллик тўхташ жойлари ташкил этилади

    Урбанизация 21 ноябр 2022 1220

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-111-сонли қарорига мувофиқ, 2022 йили 10 та марказий кўчаларида автомобилларнинг пуллик тўхташ жойларини ташкил этиш белгиланган.

    Яъни Глинка, Братислава, Миробод, Авлиё ота, Тарас Шевченко, Саид Барака, Моштабиб, Фидокор, Содиқ Азимов ва Якуб Колас кўчаларида давлат-хусусий шериклик асосида автомобилларнинг автоматлаштирилган йўл бўйи пуллик тўхташ жойларини ташкил этиш белгиланган.

    1. Глинка кўчаси - йўл бўйи автомобиль тўхташ жойи сиғими 202 та автомобиль жойи, паркоматлар сони 6 та, имконияти чекланган шахслар учун ажратилаётган жой 20 та.
    Глинка кўчаси (Нукус кўчасидан Шота Руставели кўчасига қадар)

    2. Братислава кўчаси - йўл бўйи автомобиль тўхташ жойи сиғими 84 та автомобиль жойи, паркоматлар сони 2 та, имконияти чекланган шахслар учун ажратилаётган жой 8 та.

    Братислава кўчаси (Шота Руставели кўчасидан Бобур кўчасига қадар)

    3. Миробод кўчаси - йўл бўйи автомобиль тўхташ жойи сиғими 385 та автомобиль жойи, паркоматлар сони 11 та, имконияти чекланган шахслар учун ажратилаётган жой 35 та.

    Миробод кўчаси (Нукус кўчасидан Шароф Рашидов кўчасига қадар)
    Миробод кўчаси (Нукус кўчасидан Шароф Рашидов кўчасига қадар)

    4.Авлиё ота кўчаси - йўл бўйи автомобиль тўхташ жойи сиғими 150 та автомобиль жойи, паркоматлар сони 4 та, имконияти чекланган шахслар учун ажратилаётган жой 15 та.

    Авлиёота кўчаси (Нукус кўчасидан Миробод кўчасига қадар)

    5. Тарас Шевченко кўчаси - йўл бўйи автомобиль тўхташ жойи сиғими 348 та автомобиль жойи, паркоматлар сони 11 та, имконияти чекланган шахслар учун ажратилаётган жой 34 та.

    Т.Шевченко кўчаси (Туркистон кўчасидан Бухоро кўчасига қадар)
    Т.Шевченко кўчаси (Туркистон кўчасидан Бухоро кўчасига қадар)
    Т.Шевченко кўчаси (Туркистон кўчасидан Бухоро кўчасига қадар)

    6. Саид Барака кўчаси - йўл бўйи автомобиль тўхташ жойи сиғими 348 та автомобиль жойи, паркоматлар сони 11 та, имконияти чекланган шахслар учун ажратилаётган жой 34 та.

    Саид Барака кўчаси (Ойбек кўчасидан Истиқбол кўчасига қадар)

    7. Моштабиб кўчаси - йўл бўйи автомобиль тўхташ жойи сиғими 165 та автомобиль жойи, паркоматлар сони 4 та, имконияти чекланган шахслар учун ажратилаётган жой 16 та.

    Моштабиб кўчаси (Амир Темур кўчасидан Истиқбол кўчасига қадар)

    8. Фидокор кўчаси - йўл бўйи автомобиль тўхташ жойи сиғими 120 та автомобиль жойи, паркоматлар сони 6 та, имконияти чекланган шахслар учун ажратилаётган жой 12 та.

    Фидокор кўчаси (Ойбек кўчасидан Амир Темур кўчасига қадар)

    9. Содиқ Азимов кўчаси - йўл бўйи автомобиль тўхташ жойи сиғими 324 та автомобиль жойи, паркоматлар сони 11 та, имконияти чекланган шахслар учун ажратилаётган жой 32 та.

    Содиқ Азимов кўчаси (Амир Темур кўчасидан Ўзбекистон овози кўчасига қадар)
    Содиқ Азимов кўчаси (Амир Темур кўчасидан Ўзбекистон овози кўчасига қадар)

    10. Якуб Колас кўчаси - йўл бўйи автомобиль тўхташ жойи сиғими 180 та автомобиль жойи, паркоматлар сони 6 та, имконияти чекланган шахслар учун ажратилаётган жой 18 та.

    Тошкент шаҳрида автомобилларнинг йўл бўйи пулли тўхташ жойларининг ягона тизимини яратишда қаратилган асосий йўналишлар

    Тошкент шаҳрида автомобилларнинг йўл бўйи пулли тўхташ жойларининг ягона тизимини яратиш шахсий автомобилдан фойдаланиш улушини ва кўчалардаги тирбандликларни камайтиришнинг асосий механизмларидан бири ҳисобланади.

    Тошкент шаҳрида автомобилларнинг йўл бўйи пуллик тўхташ жойларининг ягона тизиминини яратиш учун қуйидаги тадбирларни амалга ошириш кўзда тутилмоқда:

    1. Шаҳарнинг марказий қисмида:

    - автомобилларнинг йўл бўйида тўхташлари учун ҳақ тўлаш тизими жорий этилиши шахсий автомобиль ҳайдовчиларини шахсий автомобилда шаҳар марказига келишдан воз кечишга ва жамоат транспортидан фойдаланишга рағбатлантиради, бу эса ўз навбатида кўчаларнинг бўшаши натижасида ҳаракатланишга сарфланадиган умумий вақтнинг тежалишига олиб келади;

    - енгил таксилар ва каршеринг учун тўхташга рухсат берилиши ҳам шаҳар марказидаги транспорт оқимининг камайишига омил бўлади.

    2. Шаҳар марказидан ташқаридаги ҳудудларга:

    - аҳоли яшаш жойлари ёнида қулай тўхташ жойлари ташкил этилиши ҳам кўчаларнинг ўтказувчанлигини, ҳаракатланиш тезлигини ва қулайликларниннг оширилишга хизмат қилади.

    автомобилларнинг йўл бўйи пулли тўхташ жойларининг ягона тизиминини яратиш пировард натижасида кўчаларни тирбандликдан халос қилишга ва куннинг «тиғиз» пайтида автотранспорт воситаларининг ўртача ҳаракатланиш тезлигининг ошишига имкон беради.

    Шаҳарнинг марказий қисмидаги кўчаларда пуллик тўхташ жойларини жорий этишнинг афзалликлари қуйидагилардан иборат:

    1. Тўхташ жойларини топишнинг осонлиги:

    - пуллик тўхташ жойлари худудларида бўш жойларнинг мавжудлиги;

    - автомобиль тўхташ жойлари мавжуд бўлган кўчаларида автортанспорт воситасининг айланма ҳаракатини жадаллаштиришга.

    2. Автомобилда шаҳар марказида бир нуқтадан иккинчи нуқтага бориш вақтининг камайиши. Бунда пуллик тўхташ жойлари худудларида бўш жойларнинг мавжудлиги жой ахтариш учун ҳаракат тезлигини камайтиришга ҳожат қолдирмайди, шунингдек тўхташ ва тўхтаб туриш қоидабузарликлари камлиги сабабли ҳаракат тезлиги ошади.

    3. Жамоат транспортидан фойдаланиш жозибадорлигининг ошиши. Қўшимча йўналишлар очилиши ва ҳаракат интервали қисқариши жамоат транспортидан фойдаланиш қулайлигини оширади.

    4. Пиёдалар учун қулайликлар яратилиши. Пиёдалар ҳаракатланиши учун мўлжалланган худудларни автомобиллардан ҳимояланганлиги пиёдалар ҳавфсизлигини ошириб, қулай ҳаракатланиш муҳитини яратади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates