Тошкент тиббиёт академиясида “Талабалик баҳори” шукуҳи

    Тошкент тиббиёт академиясида “Талабалик баҳори” ёшлар фестивали ўтказилди. Анъанага айланган мазкур тадбир олий таълим муассасасининг талабалар тураржойи ҳовлисида ташкил этилди.

    Фестивалда барча факультетларнинг фольклор жамоалари қизиқарли мусиқий-бадиий дастурлари билан иштирок этди. Миллий қадриятларимизни акс эттирувчи саҳна кўринишлари, бадиий, фольклор чиқишлари, куй-қўшиқлари ижро этилди.

    Йигит-қизлар “Миллийлик тимсоли: фольклор чиқишлар (жамоавий)”, “Яккахон миллий ва жаҳон эстрадаси йўналишида хонандалар беллашуви”, “Яккахон мақом ва классик йўналишда хонандалар танлови”, “Яккахон миллий рақс беллашуви ”, “Яккахон замонавий рақс беллашуви ”, “Миллий оммавий рақс танлови (жамоавий)”, “Замонавий оммавий рақс танлови (жамоавий)”, “Сухандонлик танлови” йўналишларида беллашди.

    Тадбирда “Настарин”, “Кўҳинур”, “Ниҳол”, “Бойчечак”, “Боғишамол” фольклор жамоаларининг саҳна кўринишлари ва мусиқий-бадиий чиқишлар томошабинлар олқишига сазовор бўлди. “Талабалик баҳори — 2024” фестивали Тошкент тиббиёт академияси талабаларининг илғор ғояларига туртки бериб, ёшларга хос шижоати, интилувчанлиги, аниқ мақсад ва истиқболли режалари рўёбига ҳисса қўшди, дейилади академия ахборот хизмати хабарида.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates